Кобул Турсунов: «Навоийда гўшт маҳсулоти аҳоли истеъмоли учун белгиланган меъёрдан 2,4 баробар кўп етиштирилган»
Айни пайтда халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг навбатдаги Х сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилиняпти. 

Сессияда вилоят ҳокими Кобул Турсунов кун тартибидаги масала юзасидан ҳисобот бермоқда. Ҳокимнинг таъкидлашича,  вилоятда қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли истеъмоли учун белгиланган меъёрлардан кўп билан етиштирилган

картошка – 1,7 баробар,
пиёз – 1,8 баробар,
сабзи – 3,1 баробар,
мева – 1,7 баробар,
полиз экинлари – 5,3 баробар,
узум – 4,8 баробар,
гўшт – 2,4 баробар,
тухум – 1,7 баробар,
балиқ – 1,3 баробар.
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истеъмолдан ортиқча қисми бошқа ҳудудларга сотилган. 17 млн 378  минг долларлик 12 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот эса экспортга йўналтирилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.