О.Коракулов умр бўйи қора меҳнат қилиб, топганини ичкиликка кайфу сафога сарфлади. Унинг бир ўғли чет элга кетиб, қизи эса бошқа туманга турмушга чиқиб кетиб қутулди.

Бир ўз қолган унинг устига касалманд аёлни боқаётган О.Коракуловнинг оёқлари оғрий бошлади. Шунда гиёҳвандлик воситасини уйда ўстириб, истеъмол қилса, оғриқлари қолиши ҳақида эшитгани ёдига тушиб, экиш учун гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган "каннабис” ўсимлигини қидира бошлади.

Кўп йиллар олдин тоғда ёввойи ҳолда ўсган наша ўсимлигини 6 дона уруғларини олиб, бир коғозга ўраб, яшаш уйини пол кисмидаги бир тешикка тиқиб, яшириб қўйганлигини ёдига тушиб, ушбу уруғларни ҳовлисининг томорқа қисмига экиб, парваришлай бошлади.

2020 йил 15 август куни соат 13:00 ларда Нурота туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган "Қорадори-2020” тезкор профилактика тадбири давомида, унинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 2020 йил 16 майдаги 59-сонли экспертиза хулосасига кўра, таркибида каннабидиол гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган, биологик пишиб етилмаган 5 туп "каннабис” ўсимлигини келгусида истеъмол қилиш мақсадида экиб, парваришлаб етиштираётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

2020 йил 18 сентябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З.Ибрагимов томонидан судланувчи О.Коракулов қилмишидан пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги, 60 ёшдан ошганлигини инобатга олиб, унга жарима жазоси тайинланди.

 

Н.Шодиева,

Жиноят ишлари бўйича

Навоий вилоят суди бош мутахассиси

М.М.Эгамов, Жиноят ишлари бўйича

Нурота туман суди девонхона мудири.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР