Навоий вилояти Нурота тумани "Сентоб” маҳалласида маданият, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида оммавий тадбирлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 март куни ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган бешта ташаббус ғояларини чекка қишлоқларда яшаётган аҳоли ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбир ҳарбий оркестр жўрнавозлигида "Беш ташаббус - беш имконият" шиори остида 5 минг метр пиёда юриш марафони билан бошланди.
 
"Беш ташаббус беш имконият"
"Беш ташаббус беш имконият"
38-умумтаълим мактабида ҳудуддаги умумтаълим мактаблари жамоалари иштирокида ташкил этилган маърифий тадбирда инсон тафаккурини шакллантиришда китобнинг ўрни, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, ўқувчи ёшлар ўртасида мусиқа, театр ва саънат йўналишида тажриба алмашилди ва "Китоб менинг дўстимсан” мавзусида расмлар, "Биз ёшлар жонли ижро тарафдоримиз” шиори остида танлов ўтказилди. "Компьютер технологиялари ва интернет тармоғидан унумли фойдаланиш” мавзусида суҳбат, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди.

– Маҳалламизда ташкил этилган бугунги тадбир ўқувчиларимизда катта тассурот қолдирди, – дейди мактаб директори Машраб Мирзаев – Тадбир доирасида ташкил этилган турли танловлар ва спорт мусобақаларида ўқувчиларимиз фаол иштирок этишди. Мактабимиз кутубхонасига бир қатор вилоят ташкилотлари томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди. Ҳарбий техникалар кўргазмаси, ҳарбий оркестрнинг чиқишлари ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

"Беш ташаббус беш имконият"
"Беш ташаббус беш имконият"
Тадбир давомида ҳудудда яшовчи 400 нафар аҳоли ўртасида югуриш марафонини ташкил этилди ва қишлоқ ёшлари билан ички туризмни ривожлантириш мақсадида бир қатор объектларга сайёҳат уюштирилди.

Бу каби тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.
"Беш ташаббус беш имконият"
"Беш ташаббус беш имконият"
"Беш ташаббус беш имконият"
"Беш ташаббус беш имконият"

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.