МТТларга электрон навбатлар 15 октябрдан йўлга қўйилди
Она-оналар фарзандларининг МТТга қабул қилиниши учун навбатга туришлари ва йўлланма олишлари мумкин бўлади.

2020 йилнинг 15 октябридан эътиборан давлат МТТларига қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушади. Тизимга келиб тушган  йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:

• Давлат хизматлари маркази ("Ягона дарча”)да йўлланмани олиш. Талабномани my.gov.uz портали орқали юборган ота-оналар Давлат хизматлари марказига бориб ўтирмай, йўлланмани принтер орқали босиб чиқаришлари мумкин;

• йўлланмани 15 кун давомида МТТга тақдим этиб, бола қабулини расмийлаштиришлари талаб этилади. Белгиланган 15 кун ўтгач, йўлланма муддати бекор қилинади;

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.