«Сентобистон» раҳбарига «Туризм фидойиси» кўкрак нишони берилди

Тошкентда Ўзбекистоннинг туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган кишиларга «Туризм фидоийси» кўкрак нишонини  топшириш маросими бўлиб ўтди.

Навоийдан Нурота туманидаги «Сентобистон» оилавий меҳмон уйи раҳбари Гулмурод Зарифуллаев ҳам мазкур эътирофга лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, соврин лауреатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.