Бу йил «Бизнинг ҳаётимизда АКТ технологияларининг аҳамияти» мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда. Биринчидан, бу мамлакатимизнинг «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб номланган 2020 йилдаги ривожланиш йўналиши билан, иккинчидан эса, ўзаро мулоқотларимизнинг катта қисмини онлайн тартибга ўтказишга сабаб бўлган глобал пандемия билан боғлиқ. Биз – Huawei жамоаси, АКТ инфратузилмасини ўз вақтида мустаҳкамлаш барча қийинчиликларни енгишга ва барча учун рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятининг яратилишига ёрдам беради деб ҳисоблаймиз.

20 йил давомида Huawei компанияси алоқа операторлари ва АКТ соҳасидаги шериклари билан ўзаро ҳамкорликда республикада алоқа хизматини йўлга қўйиш бўйича муҳим лойиҳаларда иштирок этди. Биз ҳар доим мамлакатда АКТ соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва ушбу соҳадаги бўлажак ва мавжуд мутахассисларни қўллаб-қувватлаш учун иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги барча давлат идоралари ва ташкилотларининг АКТ билан боғлиқ нуқталарини топиб улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат қилдик.

Huawei компанияси ўзининг бўлғуси касби сифатида ахборот технологияларини танлаган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратади, бироқ шу билан бирга, мамлакатда IT-журналистикани ривожлантириш каби йўналиш ҳақида ҳам унутмайди. 2019 йилда Huawei компанияси Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан АКТ журналистларини тайёрлашда ҳамкорлик қилиш ва бу ҳамкорликни амалга оширишда ўзаро манфаатдорликка эришиш кўзда тутилган ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Меморандум доирасида Huawei компанияси ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети телекоммуникация ва IT-саноати мавзусига қизиққан ва ихтисослашган, тажрибали ҳамда энди иш бошланган журналистлар (талабалар), шунингдек рақамли технологиялар ҳақида ёзишни яхши кўрадиган IT мутахассислари иштирок этиши мумкин бўлган "Ўзбекистоннинг АКТ-шарҳловчиси” миллий танлови бошланганлиги тўғрисида хабар беради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.