Нурота туманида 2019 йилда асосий капиталга киритилган умумий инвестициялар ҳажми 326,6 миллиард сўмни ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 65,6 миллиард сўм, хорижий кредитлар ҳажми 35,6 миллиард сўмни ташкил этган.



















Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида эса 76,9 миллиард сўмлик 78 та лойиҳа ишга туширилди. 552 та янги иш ўрни яратилди. Йил охирига қадар яна 50 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 390 та иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган

Туманда 2020-2021 йилларда Инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида умумий қиймати 871 миллиард сўмлик жами 161 лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 1638 та янги иш ўрни яратилади.

Амалга ошириладиган ишлар натижасида 2020 йил якуни билан туманда 342,9 миллиард сўмлик инвестициялар тўлиқ ўзлаштирилиб, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 8,8 миллион долларни ёки 26,2 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2020 йил якунига қадар саноат ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш, мавжуд қувватларни ошириш натижасида 70 миллиард сўмлик қўшимча қувватлар яратилиши ҳисобига кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 100 фоизга ўсишга эришилади.

Айни пайтда "Мармаробод” МЧЖга Хитой давлатидан 52 та контейнерда ускуналар келтирилиб ўрнатиш ишлари якунига етказилмокда. Шунингдек, 9 та янги конлар очилиб, замонавий қазиш ускуналари келтирилиши натижасида 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, туманнинг олис Сувлиқ худудида янгидан аниқланган гранит конларини ўзлаштириш бўйича 5 та корхона томонидан 41 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.