Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан жой олган нуроталик Давлат Бобонов Будапештдаги  “КАТТА ДУБУЛҒА” турнири мусобақасига йўл олади.
Будапештдаги "Катта Дубулға” турнирида қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди

Коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган спорт мусобақалари аста-секин қайта жонланмоқда. Жумладан, шу йилнинг 23-25 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида халқаро дзюдо мусобақалари рестарти бошланади.

«Катта Дубулға» туркумига кирувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бугун терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис Венгрияга йўл оладиган таркибни эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-81 кг: Камолиддин Расулов

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Қизлар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова

Маълумот учун, мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколари тақдим этадиган йирик турнирлардан бири бўлиб, ҳар бир вазн тоифасида ғолиб чиққан спортчилар 1000 рейтинг очкосига эга бўлади.

Ўзбекистон дзюдочиларининг ушбу нуфузли мусобақага иштироки билан боғлиқ сарф-харажатлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.