Дубай шаҳзодаси Навоийга келди

Dubai Air Wing компаниясининг Boeing 747 самолёти Навоий халқаро аэропортига қўнди. Унда Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум лочин билан ов қилиш мақсадида Навоийга ташриф буюрди. Бу шаҳзода учун анъана бўлиб қолган ва у ҳар йили Ўзбекистонга шу мақсадда келади.
Дубай шаҳзодаси Навоийга келди
Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида 300 гектар ер майдонни эгаллаган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» (АЙТАМ) жойлашган.
Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амирлигининг ҳокими, Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида ташкил этилган. Шаҳзода Ҳамдан бошчилигидаги делегация лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқларни овлайди.
Дубай шаҳзодаси Навоийга келди
 

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.