Хазон ва шох - шаббаларни ёқиш - маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини ёқиб юбориш Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 4, 24-моддаларининг бузилишига олиб келади. 

Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 88-моддаси 3-қисмига асосан:

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача;

мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. 

Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган низомга мувофиқ сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.