Нурота тумани "Қизилча қоракўлчилик наслчилик" МЧЖга қарашли "Жарқўтон" сунъий уруғлантириш пунктида вилоят миқёсида қочириш мавсумиги намунали ўтказиш буйича семинар бўлиб ўтди.


НУРОТА ТУМАНИДА ЧОРВАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.

Семинарда "Навоий-Қоракўл" уюшмаси раиси У.Халилов, Навоий вилоятидаги барча қоракўлчилик наслчилик МЧЖ раҳбарлари, илмий тадқиқод институти ходимлари, ёш олимлар ва ҳудуддаги Қизилча, Темирқовуқ МФЙлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

НУРОТА ТУМАНИДА ЧОРВАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.

Амалий тарзда ўтган семинарда мутахассислар ўзаро тажриба алмашишдилар. Шундан сўнг "Навоий-Қоракўл" уюшмаси раиси У.Халилов қоракўл совлиқларини сунъий уруғлантиришнинг аҳамияти юзасидан йиғилганларга тушинча берди.

Семинарни давоми сифатида "Навоий-Қоракўл" уюшмаси раиси бошчилигида барча семинар иштирокчилари Нурота туманидаги "Истиқлол қоракўлчилик наслчилик" МЧЖда жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилган Бўрдоқичилик ва емни қайта ишлаш гранулла цехида бўлишиб, цеҳда амалга оширалаётган ишларни ўз кўзлари билан кўриб, ўз ҳудудларида ҳам шундай цехларни очишни ўз олдиларига мақсад қилдилар.

Маълумот ўрнида Бўрдоқичилик ва емни қайта ишлаш гранулла цехида ҳудуд аҳолисидан 10 нафар ходимларни иш билан таъминланганлиги қувонарли ҳолат.

НУРОТА ТУМАНИДА ЧОРВАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.

Куннинг иккинчи қисмида Нурота туман ҳокимлиги биноси мажлислар залида тумандаги барча чорвачилик фермер хўжаликлари хусусий, оилавий, МЧЖ ва бошқа турдаги субъектлар раҳбарларига "Навоий-Қоракўл" уюшмаси раиси томонидан Мухтарам Президентимизнинг 02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сонли Фармони ва ПҚ-4817-сонли Қарорнинг мазмун моҳияти йиғилганларга тўлиқ тушинтирилиб берилди.

Учрашув доирасида чорвачилик фермер хўжаликлари хусусий, оилавий, МЧЖ ва бошқа турдаги субъектлар раҳбарлари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.