Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь кунидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида, 1995 йилга қадар мамлакатимиз ҳудудига кўчиб келиб доимий рўйхатдан ўтган ва ҳозирга қадар узлуксиз яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13 март куни "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилиниб, мазкур Қонуннинг 6-моддасига кўра, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига кириб келган ва доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиниши белгилаб қўйилди.

7 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар паспортли бўлишди.
7 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар паспортли бўлишди.

Ҳозирги кунда туманимиз ҳудудида яшовчи 7 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хужжатлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш талаблари асосида ўрганилиб, уларнинг барчасига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари расмийлаштириб берилди.

7 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар паспортли бўлишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.