ФРАНЦИЯ ДАВЛАТИДАН 66 БОШ НАСЛЛИ ҚОРАМОЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ

Нурота туманида 2020-2021 йилларда "Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” дастурига асосан тумандаги 1 сектор Мустақиллик МФЙ ҳудудида "Шерзод Нур томорқа хизмати” МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,3 млрд.сўм шундан, 0,5 млрд.сўм ўз маблағи ҳисобидан, 1,8 млрд.сўм банк кредити) маблағи эвазига Франция давлатидан 66 бош Голштин наслли қорамоллари олиб келинди.
ФРАНЦИЯ ДАВЛАТИДАН 66 БОШ НАСЛЛИ ҚОРАМОЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ
Голштин қорамоллари дунёдаги энг соғин сут берувчи зот бўлиб, ушбу зотнинг ўртача сут ҳосилдорлиги кунига 20-45 литр, йилига 5500-6000 кг сут олиш мумкин.
ФРАНЦИЯ ДАВЛАТИДАН 66 БОШ НАСЛЛИ ҚОРАМОЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ
Қизиқарли факт: Голштин сигири ўртача ёғлилик ва сут ҳосилдорлиги бўйича доимий равишда дунёда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 
1983 йилда 305 кун ичида (бир лактация даври)да 25,248 тн сут олиниши билан мутлоқ рекорд ўрнатилган экан.
Каналга уланиш 👉https://t.me/nurotauz_official

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.