Бухоро вилояти маънавият фидойилари билан ҳамкорликда "Ўзбекистон -умумий уйимиз” шиори остида семинар иштирокчилари Нуротада бўлишди.
Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамиятимиздаги меҳр-оқибат, фуқаролар ва миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида доимий эътибор қаратилмоқда.
Анъанавий равишда ташкил этилаётган мазкур фестивалда бу жиҳатлар яна бир бор ўз исботини топди. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик йўналишида олиб борилаётган оқилона сиёсат бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинганлиги барчамизга фахр ва ғурур уйғотади.
Бу эса ўз навбатида юрт тинчлиги ва тараққиётига, умуминсоний маданият ва маънавият ривожига хизмат қилади. Бухоролик меҳмонлар аввал Ғозғон шаҳридаги мармар заводлар билан танишиб сўнгра Нурота чашма зиёратгоҳида бўлишиб у ердаги тарихий обидалар юзасидан маълумолотларга эга бўлишиб, урф-одатларимиз анъаналаримиз билан яқиндан танишдилар.
“Ўзбекистон - умумий уйимиз”
“Ўзбекистон - умумий уйимиз”
“Ўзбекистон - умумий уйимиз”
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.