"Zarafshаn Golden Group” компанияси таъсисчиси, сенатор Улуғбек Файзиев Нурота туманидаги инвестицион лойиҳалар билан танишиш доирасида Ғазғон шаҳридаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари, жумладан «Мармаробод» корхонасида тоғ жинсларидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Кейинги йилларда ҳам ички, ҳам ташқи бозорда пардозбоп тошларга талаб ошган бўлиб, Нурота заминида бундай тошларнинг катта захираси бор. Сенатор тадбиркорлар билан учрашувда мавжуд фойдали қазилмалар — мармар, гранит конларини ўзлаштириш натижасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, пардозбоп тошларни ишлаб чиқаришда қўлланилаётган технологиялар, янги иш ўринлари яратилиши, экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эътиборни кучайтириш бўйича ўз таклифларини берди. 
 
ҒАЗҒОН САНОАТ ШАҲРИГА АЙЛАНАДИ
ҒАЗҒОН САНОАТ ШАҲРИГА АЙЛАНАДИ
 
ҒАЗҒОН САНОАТ ШАҲРИГА АЙЛАНАДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.