Коррупция бугунги кунда деярли дунёнинг барча давлатларини безовта қилаётган ҳуқуқбузарлик тури ҳисобланиб келмоқда. Шу боис коррупция умуминсоний иллат деб эьтироф этилган.

Шу ўринда "коррупция” атамаси хусусида турли фикрлар мавжудлигини қайт этиб ўтиш лозим. "Коррупция” атамаси лотинча "corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, "пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб муаммоси бўлиб қолаётганлигини, унга қарши жиддий ва кескин кураш олиб бориш зарурлигини вазият тақозо этмоқда.

Дарвоқе, коррупция халқнинг давлат ва унинг органларига бўлган ишончига путур етказади, жамиятнинг аҳлоқий асосларини емиради, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг вужудга келиши ва чуқурлашишига сабаб бўлиши мумкин.

2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киргани бу борадаги муҳим қадам бўлди.

Бу давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Мазкур жиҳатлар ўз мазмун-моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг янги босқичини бошлаб берди дейишимиз мумкин.

Коррупцияга қарши курашиш ҳақидаги махсус қарор қабул қилиниши шубхасиз мамлакатимизда бу иллатга қарши тизимли кураш олиб боришнинг қонуний асосларини такомиллаштиришда жуда муҳим қадам бўлиб келмоқда.

Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари мустаҳкамланган. Унга кўра, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва ошкоралик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги, қоррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги коррупцияга қарши курашишнинг асосий принципларидир.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан, муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Юридик шахслар ҳам коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш асосий устувор йўналишлар этиб белгиланган. Коррупцияга қарши муваффақиятли курашиш айни пайтда мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг озодлиги ва ободлиги учун хизмат қилади.


Навбуҳор туманлараро иқтисодий

суди архивариуси М.Худойбердиева


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.