Табиатга 23 млн 415 минг сўмлик зарар етказилди...
Навоий вилояти Экология бошқармаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан назорат рейд тадбирлари  ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Нурота тумани  "Қоракўл наслчилик” МЧЖ ҳудудидаги яйлов ораларидан Нурота тумани "Кичиксой” МФЙ да яшовчи фуқаро А.С томонидан ноқонуний равишда, ҳеч қандай руҳсатномасиз 1050 (бир минг эллик) дона "сассиқ коврак” ўсимлиги буталарини ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказиб, ўсимлик буталарини нобуд қилганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79- модданинг 1-қисми билан маъмурий баённома  расмийлаштирилиб, 1 млн 115 минг сўм жарима 23 млн 415 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.