Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда куз-қиш мавсумида масъулият икки карра ортади. Газ таъминотида аҳолининг газдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиши ҳам муҳим аҳамият аҳамиятга эгадир.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик учун газ баллон ва плиталардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Бунинг учун, аввало, суюлтирилган углеводород газидан оқилона ва маиший эҳтиёжлар учун фойдаланинг.

Газдан фойдаланувчи ускунани ёки маиший газ баллонини соз ҳолатда сақланг. Носоз газ баллондан фойдаланманг, ўзбошимчалик билан таъмирламанг.

Газ таъминоти ташкилоти вакилларининг газдан фойлаланувчи ускунани ва маиший газ баллонини кўздан кечириш, профилактик хизмат кўрсатиш ва текшириш учун эркин кириш имконини таъминланг.

Газ асбобларидан фойдаланишга болаларни, ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган шахсларни қўйманг.

Газдан фойдаланувчи ускуналар ва маиший газ баллонлари ўрнатитилган хоналардан ухлаб қолманг.

Қиш мавсумида газ баллонларни иссиқ сув ёки очиқ олов ёрдамида қиздирманг.

Баллондан газ сизишини уни ҳидидан, овоз чиқаришидан, газ сизиш жойида сув томчилари ва музлашлар ҳосил бўлишидан аниқлаш мумкин. Газ сизишини совун кўпиги ёрдамида аниқлаш чорасини кўринг.

Эслатма:

икки қаватдан юқори бўлган уйларда, ертўла ва ярим ертўлаларда газ баллон қурилмаларидан фойдаланиш;

тўлдирилган газ баллонларини яшаш хоналари, санузеллар, даҳлиз, ертўла ва иситиш тармоқлари олдида сақлаш;

баллондаги газ сизишини очиқ олов билан аниқлаш ТАЪҚИҚЛАНАДИ!

Ёдда тутинг!

Газ баллонлари бинога кириш жойидан 5 метр масофада, деворнинг эшик ромлари ўрнатилмаган томонига, ёнмайдиган материалдан қурилган алоҳида хона ёки махсус қутига ўрнатилади. Баллонлар сони 3 тадан ошмаслиги керак. Хонада газ ҳидини сезганда, газ плитадаги жўмракни беркитинг. Балонни ажратиб ташқарига чиқаринг, хонани шамоллатинг, дарҳол 104 рақами орқали авария хизматига қўнғроқ қилинг, олов ва электр асбобларини асло ёқманг!

УНУТМАНГ! Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.