Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5787-сон "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сонли Фармонларига мувофиқ, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг 2020 йил 25-августдаги 02-75-сонли буйруғи ҳамда туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ва Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан тасдиқланган қўшма жадвалга асосан спортнинг "Мини футбол" тури бўйича 9-12 ёшли маҳалалардаги болалар ўртасида "Футболимиз келажаги” ҳамда 13-14 ёшли маҳалалардаги болалар ўртасида "Маҳаллада футбол” спорт мусобақаларининг туман босқичи 2020 йилнинг 15 сентябр куни тумандаги Миришкор МФЙ ҳудудидаги суъний қопламали мини футбол майдончасида бўлиб ўтди.
"Мини футбол" туман босқичи бўлиб ўтди.

Туманимизда 32 т а МФЙ мавжуд бўлиб, мазкур мусобақага ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларидан секторларда ўтказилган ҳудудий босқичига 25 та жамоалар иштирок этиб 300 дан зиёд ёшлар жалб қилинди. Ҳудудий босқичидан ғолиб чиққан жамоалар туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Туман босқичига қуйидаги (Ғ.Ғулом-1та, Деҳибаланд-2та, Оқмачит-1та, Амир Темур-2та, Истиқбол-1та ва Чуя-1та) МФЙлари икки ёш тоифалари бўйича жами 8 та жамоалардан 96 нафар ёшлар иштирок этишди. Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилган спорт мусобақаларида жамоалар ёш тоифалари бўйича қуйидаги ўринларни қўлга киритишдилар.

9-12 ёшли маҳалалардаги болалар ўртасида ўтказилган "Футболимиз келажаги” спорт мусобақаси натижаларига кўра:

1. I-ўринни Амир Тимур МФЙ жамоаси

2. II-ўринни Оқ Мачит МФЙ жамоаси

3. III-ўринни Деҳибаланд ва Истиқбол МФЙ жамоалари қўлга киритишга мувафақ бўлдилар.

13-14 ёшли маҳалалардаги болалар ўртасида ўтказилган "Маҳаллада Футбол” спорт мусобақаси натижаларига кўра:

1. I-ўринни Деҳибаланд МФЙ жамоаси

2. II-ўринни Ғафур Ғулом МФЙ жамоаси

3. III-ўринни Амир Тимур ва Чуя МФЙ жамоалари қўлга киритишга мувафақ бўлдилар.

Мусобақага туман ҳокими У.Халилов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг болалар спортини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи У.Ражабов, Ўзбекистон футбол ассоциациясидан вакиллар, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан мутахасислар ва тумандаги кўпгина ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб мусобақа жараёнларини бевосита кузатиб бордилар ва мусобақанинг кўтаринки руҳда ўтишида ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари томонидан ўйин жараёнларида энг сара ёшлар сараланиб (селекция) олинди ва вилоят терма жамоалари сафига киритишни маққулашдилар.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ажратилган махсус Дипломлар ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишдилар.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР