15 октябрдан карантин чоралари яна кучайтирилиши ростми?
15 октябрдан каранин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?
Нурмат Отабеков — Республика бош санитария инспектори, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

 ➖ Аввало шуни таъкидлаш керакки республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган.

 Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас.

Бир нарсани унутмаслик керак "мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.