Тошкент – Нурота йўналишида мунтазам  автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда
"Uzavtotrans Service” корхонасининг юмшоқ ўринли "YUTONG” автобуслари қўйилган маҳаллий қатновлар ҳар куни "Тошкент” автовокзалидан амалга оширилади. Автобуслар замонавий бўлиб, уларда йўловчилар учун барча қулайликлар мужассам. Кондиционер, иқлим назорати, мультимедиа тизими шулар жумласидан. Бу жараёнда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, йўналишга жўнайдиган ҳар бир автобус техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Автобусларнинг санитар ҳолати мунтазам назорат остида бўлиб, қатнов жараёни GPS тизими орқали онлайн назорат этилади.
Навоий вилояти Нурота тумани аҳолиси ва туманда жойлашган «Чашма» зиёратгоҳига ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги қошидаги "Uzautotrans service” МЧЖ томонидан Тошкент – Нурота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. 
Мазкур йўналишда қатновлар жорий йилнинг 15 сентябрь кунидан бошланади. Тошкент – Нурота йўналишидаги автобус соат 11:00 да "Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. 
Нурота автовокзалидан эса автобус соат 6:30 да Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади. 
Ушбу йўналиш чипта нархи 60 000 сўм этиб белгиланган.

Тошкент – Нурота автобус қатнови йўлга қўйилмоқда




 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.