НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ К.ТУРСУНОВ НУРОТА ТУМАНИ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ.

"ХАЛҚ ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИГА ЭМАС, БАЛКИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШИ КЕРАК"                                                                    Шавкат Мирзиёев


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ К.ТУРСУНОВ НУРОТА ТУМАНИ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ.

Самимий тарзда бўлиб ўтган ушбу қабулда вилоят ҳамда туман мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Бугунги кунда аҳолининг турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Аҳолининг мурожаатларига қулоқ тутиш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг олдида турган энг муҳим вазифа саналиб, халқнинг турмушини яхшилашга қаратилган эзгу мақсад мужассам эканлиги оммавий сайёр қабуллар давомида ўз ифодасини топмоқда десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, туманимизда ўтказилган сайёр қабул ҳам аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилди.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ К.ТУРСУНОВ НУРОТА ТУМАНИ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда моддий ёрдам, имтиёзли кредит, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш ва йўлларни таъмирлаш, газ, электр, таъминоти бўйича мурожаатлар бўлди. Мазкур мурожаатлар ижроси тегишли идораларга топширилиб, назоратга олинди.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ К.ТУРСУНОВ НУРОТА ТУМАНИ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ.

Мазкур оммавий қабулда жами 200 нафардан зиёд фуқаролар турли масалалар бўйича мурожаат этди. Аҳоли томонидан қилинган 23 та мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари тегишли тарзда вилоят ҳамда туман корхона ва ташкилот раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.