Ҳаммамиз дунёни ўзгартирмоқчи бўламиз лекин аввало ўзимизни ўзгартирайлик.

Албатта ҳар қандай партиянинг келгусидаги фаолияти самарадорлиги унинг мақсад ва вазифалари нақадар долзарб ва аниқ эканлигига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб  Экологик партиянинг "Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида, ҳаммамиз бирлашиб бутун Мамлакатимизни ташвишга солаётган сув маоммоси билан  боғлиқ салбий жараёнларга қарши курашмас эканмиз келажакда бизни нохуш ҳолатлар кутуши тайин. Биргина Нурота туманимизнинг ер ости сувини бундан ўн беш йил олдинги ҳолати  билан таққослаб бўлмайди.

Бизнинг вазифамиз секин – аста қиммат бўлишига қарамасдан ҳеч бўлмаганда қадамба –қадам томчилаб суғориш тизимига ўтсак ҳамда ариқларни битон қопламали қилсак жуда катта миқдордаги сувни тежаган ва энг асосийси иқлимнинг глобал равишда ўзгариб кетишини олдини олган бўлардик. Шунингдек бу борадаги Президентимизнинг ташаббусларини қўллаб – қувватлаган бўлардик албатта.

Асримизнинг асосий талаби бўлган томчилаб суғоришнинг асосий моҳияти жуда юқори ҳисобланиб, томчилаб суғоришда сув филтрланиб, менерал озиқа орқали тўғридан тўғри ўсимлик илдизига берилиши бу юқори ҳосил гарови ҳисобланади.

Сувни ананавий усулда  оқизиб экинларни суғорилиши натижасида мутахасисларнинг расман маълумоти бўйича 40 % сув далаларга боргунча исроф бўлар экан. Агар биз сувга нисбатан муносабатимизни ўзгартирмас эканмиз, сув тежашга мослашган техналогиялардан фойдаланиб сувни асрашни ўрганмас эканмиз яқин келажакда биз қийин вазиятга тушиб қолишимиз тайин. Барчамиз бутун маъсулиятни ҳис қилган ҳолда англашимиз керакки бугун бизнинг сувга бўлган муносабатимиз, эртанги вазиятимизни белгилаб беради.

Биз ҳаммамиз авлодларга қандай келажак қолдириш олдида жавобгардирмиз!!!

 

Навоий вилоят Нурота туман  Эклогик

партия ташкилоти раиси З. Қобилов


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.