Бугун 4 сентябр куни Нурота туман ҳокими У.Халилов, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда туманимизда жами 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш маросимида иштирок этишди.

Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлар туманимиздаги 7 та МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб,

жумладан:

· Ғ.Ғулом МФЙда – 2 та;

· Нурфахр МФЙда – 2 та;

· Мустақиллик МФЙда – 1 та;

· А.Темур МФЙда – 2 та;

· Истиқбол МФЙда – 1 та;

· Тумар МФЙда – 1 та;

· Темирқовуқ МФЙда- 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлар ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу таълим ташкилотларининг очилиши туманимиздаги 40 дан зиёд хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаб, 200 дан ортиқ болажонларни ўз бағрига олмоқда.  

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизким, бугунги кунда туманимизда жами 50 та Мактабгача таълим  ташкилоти бўлиб, шундан: 20 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 4 та давлат-хусусий шериклик асосидаги МТТлар, 26 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. 

Туманимзда бир кунда ўн та мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Туманимзда бир кунда ўн та мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.