Долзарб мавзу
Жорий йилнинг 24 август санасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Нурота туман 1-сектор ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларида туман ҳокими Умарбек Яхшимуродович Халилов янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва пандемия даврида санитария-эпидемиологик талабларга мувофиқ иш тартибини ташкиллаштириш юзасидан мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан суҳбат қилди.
Долзарб мавзу
Суҳбат давомида мактаблар фаолиятини бошлаши учун ота-оналарнинг ихтиёрий сўровномада фаол иштирок этиш кераклиги тушунтирилди.

Долзарб мавзу

Туман раҳбари томонидан карантин тартиб қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда мактаб ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, антисептик воситалар жамланмаси ва санитар қоидаларга тўлақонли амал қилган ҳолда ўқув масканига келиб кетишларини, катта йўлдан ўтаётганларида пиёдалар йўлакчаларидан ўтиш кераклиги ота-оналарга яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Ушбу тадбирлар туманимиз бўйича давом этмоқда.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.