Нурота туманда иқтисодий фаолликни ошириш имконини берувчи Саноатни ривожлантириш учун зарур бўлган 10 дан ортиқ норуда хом ашё заҳиралари, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида 65 дан ортиқ меморий, археологик ва эко туризм объектлари, қишлоқ хўжалигида интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, йирик ва кичик шохли моллар сонини кўпайтириш имконини берувчи яйловлар ва балиқчиликни ривожлантириш имконини берувчи йирик "Айдаркўл” таъбиий сув ҳавзаси мавжудлиги туманда ҳар қандай соҳада йирик, ўрта ва кичик ҳажмдаги лойиҳаларни ташкил этиш имконияти мавжуд.

Бугунги кунда туманда жами 2087 та (1330 та юридик шахслар) тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 377 тага ёки 140 фоизга ошган.

Жорий йилнинг 1 август ҳолатига 199 та тадбиркорлик субъектлари янгитдан ташкил этилди.

Биргина 2020 йилда жами 334 млрд 600 млн сўмлик 130 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳалар тўлиқ фойдаланишга топширилиши натижасида 870 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, 1-август ҳолатига жами 139 млрд 600 млн сўм инвестициялар ўзлаштирилиб 49 та лойиҳалар фойдаланишга қабул қилиниб 242 та доимий янги иш ўринлари яратилди. Натижада бюджетга 1,6 млрд. кўшимча маблаг тушуми таъминланади.

Бундан ташқари туманнинг олис Сувлиқ худудида янгидан аниқланган гранит конларини ўзлаштириш бўйича 5 та корхона томонидан 41 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилмоқда, Мисол учун Гранит индастри технолижи МЧЖ томонидан 5,0 млрд.сўмлик 1 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб 30 та янги иш ўринлари яратилди. Йиллик 12 минг м3 гранит тошлар қазиб олиш кувватига эга йиллик солик тушуми 700 млн. сўмни ташкил этади.

Туманинг маркази ҳисобланган Нурота шаҳри атрофида ҳам жуда кўплаб мармар заҳиралари аниқланган бўлиб мазкур заҳиралардан унумли фойдаланиш мақсадида ҳозирда 3 та йирик ва ўрта ҳажмдаги мармар тошни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Мисол сифатида қиймати 5,0 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган мармар ва гранит тошларни чуқур қайта ишлашга ихтисослашган "Трейд энд продакшн интернешнл” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси томонидан замонавий Италия ускуналари ўрнатилиб тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасида охирги монтаж ишлари олиб борилмоқда. Юртбошимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилган имкониятлар натижасида пандемия даври бўлишига қарамасдан Италия давлатидан 2 нафар малакали мутахассислар келиб ускуналарни ишга тушириш жараёни бошлаб юборилди. Лойиҳа натижасида қайта ишлаш корхонасида 50 та ҳамда қазиб олиш жараёнида 3 та конда 60 та янги иш ўринлари яратилиб йиллик куввати 40 млрд. сумлик маҳсулотларни ишлаб чикарилади.

Саноат йўналишида фақатгина норуда хом ашё заҳираларини қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳалари билан чекланиб қолмасдан, аёлларимизга қулай шароитга эга янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида жорий йил 1 октябрига кадар "Барқарор пипл груп” МЧЖ томонидан 2 та 240 ўринли тикувчилик фабрикаси ташкил этиш бўйича умумий қиймати 6 млрд сўмлик лойиҳалар амалга ошириш бўйича қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича имзоланган қарор ва фармонлар ижроси асосида 2019-2020 йилларда боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларига жамғармалар томонидан 3,9 млрд.сўм субсидиядан фойдаланилди.

Бунинг натижасида 500 дан ортиқ доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилади, шунингдек, 50 минг тоннадан ортиқ қўшимча мева ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Мисол учун "Муҳаммад Сайидолимхон нур барака” МЧЖ томонидан тоғ олди тошлоқ бугунги кунгача фойдаланилмасдан келинган ерларда томчилатиб суғориш усулида янгидан узимзор барпо қилиниши натижасида 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Яна бир мисол, мева-сабзавотчилик соҳасида 5 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиб, уларга ҳудудлардаги 168 нафар шундан 90 нафар ишсиз ёшлар аъзо қилиб бириктирилди. Бириктирилган ишсиз фуқароларга кооперативларга аъзолик бадали сифатида Бандлик жамғармаси маблағларидан 201 млн.сўм субсидия берилди. Кооперативлар томонидан 66 гектар майдонда янги токзорлар барпо этилди.

Нурота тумани аҳолиси азалдан чорвачилик билан шуғулланиб келган. Ҳозирда соҳага берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда тадбиркорларимиз томонидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2020 йил якунига қадар 4 та тадбиркорлар томонидан жами 470 бош, сутчилик йўналишидаги лойиҳалари амалга оширилмоқда. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 60 та янги иш ўринлари яратилиши ҳамда йиллик 7 млрд 200 млн сўмлик 2400 тонна қўшимча сут маҳсулоти ишлаб чиқарилиши ва қайта ишланилиши имкониятини яратади.

Худди шунингдек туманимиздаги "Ёшлик агро кластер” фермер хўжалиги томонидан йил якунига қадар паррандачилик йўналишида қиймати 2,0 млн доллар бўлган, йиллик 5 млн 800 минг дона жўжа етиштиришга ихтисослашган инкубатор лойиҳаси амалга оширилмокда натижада 30 та доимий иш ўринлари яратилади. Ҳозирда Голландиядан 27 минг 500 дона наслли товуқлар келтириш бўйича шартномалар имзоланган.

Бандлик жамғармасининг 223,0 млн. сўм устав капитали сифатида ажратилган маблағлари ҳисобидан "Nev life golden chik” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинди. 100 нафар ишсиз ва камбағал оила аъзолари кооперативга жалб этилиб уларнинг ҳар бирига 80 бош, 10 кунлик гўшт йўналишидаги жўжалар  зарурий озуқалари билан бирга тарқатилиб етиштирилган маҳсулот қайта олиниб реализация қилиш тизими йўлга қўйилди.

Натижада 100 нафар фуқаролар доимий даромад манбааларига эга бўлишди.

Яна бир йуналиш сифатида туризм соҳаси булиб, туманда 12 дан ортиқ уй меҳмонхоналари ва оромгохлар ўз фаолиятини бошлаган.

Туманимизнинг Жиззах вилояти билан чегарадош худуддаги "Сентоб” қишлоғи бир йилда 10 га яқин аҳоли ўз хонадонларини сайёҳлар учун қулай лекин бир вақтнинг ўзида маҳаллий урф одатларни ўзида сақлаган уй меҳмонхоналари ташкил этилди.

Йил якунига қадар Айдаркўл сув ҳавзаси бўйида 3 та дам олиш маскани қурилиш ишлари якунига етказилади. 2020 йилда ташкил этилган янги туризм хизмати лойиҳалари эвазига туманга қўшимча 15 мингдан ортиқ  сайёҳларни қўшимча тарзда жалб қилиш имконини беради.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.