Эл дастурхонига сифатли маҳсулот

Нурота туманидаги "Нурота гўшт" хусусий корхонасининг ишга тушганига ҳали кўп бўлмади. Бироқ корхона маҳсулотлари аллақачон ўз харидорларини топиб улгурган.
Корхонани ишга тушириш учун ТИФ Миллий банкнинг Навоий филиали томонидан ажратилган 120 миллион сўмлик кредит маблағлари эвазига хорижда ишлаб чиқарилган замонавий ускуна харид қилинди. Айни пайтда мазкур ускуна ёрдамида кунига бир тоннадан зиёд гўшт қайта ишланиб, ўн турдаги дудланган ва дудланмаган колбаса маҳсулотлари тайёрланмоқда.
Хусусий корхонада асосан касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёшлар меҳнат қилаяпти.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР