Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 8 январь куни "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши бугун мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш ва модернизация қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг яққол ифодаси ҳисобланиб, илғор хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибасини миллий қонунчилик тизимимизда тадбиқ этишнинг ижобий натижасидир.
Маъмурий муносабатларга янгича ёндашув !
"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун 7 боб, 88 та моддани ўз  ичига олиб, маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан, лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан қўлланилади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур қонун нормалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, давлат хизматини ўташ, референдумлар, сайловлар ўтказиш, мудофаа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида, шунигдек, тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув, дастлабки тергов, жиноий мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият, суд ишини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш соҳасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
"Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги Қоуннинг қабул қилиниши билан рўйхатдан ўтказиш, лицензиялаш, сертификатлаштириш ва бошқа шунга ўхшаш маъмурий тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий жиҳатларини тартибга солувчи турли хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ягона Қонунга жамланиб, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги таъминлаш, ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомилдлаштириш мақсадида электрон порталлар ва маълумотлар базаларининг яратилиши, рухсат берувчи ҳужжатлар, лицензия олишни соддалаштириш учун махсус веб-сайтларнинг ишга туширилиши, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш учун зарур бўлган вақтнинг қисқартирилишини таъминлаш каби бир қатор ижобий натижаларга эишилди.
Энг асосийси ушбу Қонуннинг қабул қилиниши орқали давлат органларининг фуқаролар ва ташкилотлар билан бўлган муносабатлари шаффофлиги таъминланиб, ортиқча маъмурий сарф-ҳаражатларга барҳам берилди ҳамда фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда "давлат органи доимо фуқарога турли маъмурий қоидалар орқали халақит қилиши эмас, балки ёрдам бериши, кўмаклашиши лозимлиги” каби янгича ёндашувни ўрнатди.

 

 

МИБ Нурота туман
бўлим бошлиғи ўринбосари
С.С.Мардонов

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.