Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги "Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4499-сонли қарори ижроси бўйича Нурота туманида 2020 йилда 24 нафар лойиҳа ташаббускорлари томонидан жами 937 гектар шундан 13 та ташаббускорлар томонидан 472 гектар боғзорларда, 9 та ташаббускорлар томонидан 245 гектар узум майдонида ва 2 та ташаббускорлар томонидан 220 гектар яйлов ерларида озуқа экинларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш белгиланган.
Томчилаб суғориш технологияси

Бугунги кунга қадар 9 нафар ташаббускорлар томонидан жами 325 гектар шундан 2 нафари 45 гектар боғда, 7 нафарида 280 гектар узум майдонларида ушбу тадбирлар амалга оширилган.

Томчилаб суғориш технологияси

Хусусан тумандаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "MUHAMMAD SAYIDOLIMXON NUR BARAKA” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йилда 2 млрд 600 млн.сўм ўз маблағлари ҳисобига 85 гектар майдонда 95 минг дона узум кўчатлари экилиб янги узумзор барпо қилинган, ушбу майдон тўлиқ сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда суғорилмоқда.
Томчилаб суғориш технологияси
Лойиҳа ташаббускорининг такидлашича сув тежовчи технологияни афзаллик томони ариқ билан суғорилганда бир гектар ерга 800 м3 сув сарфланса, томчилатиб суғоришда сув сарфи 50 фоизга қисқариши яъни бир гектар ерга 400 м3 сув сарфланиши, шунингдек солинган ўғитлар ҳар бир узум кўчатининг томирига етиб бориши ва ҳосилдорлик ҳам гектарига 180-200 центнерни ташкил қилиб оддий усулда суғорилиб парваришланаётган узумга нисбатан 80-100 центнер ҳосилдорлик юқори бўлишини такидлаб ўтди.
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.