"САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ" ЛОЙИХАСИ 

САВОЛ: Мен яқинда фарзандли бўлгандим. 2 ёшгача бола парвариши учун бериладиган нафақа олмоқчи эдим. Нафақа олишим учун қандай ҳужжатлар топширишим керак?

ЖАВОБ: 

 Амалдаги қонунчиликка кўра бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:
🔹белгиланган шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹 болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;
🔹 асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома; 
🔹агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
@nurota_adliya

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.