"САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ" ЛОЙИХАСИ

ЎРИНДОШЛИКДАГИ ИШ ЖОЙИМДАН ДЕКРЕТ ПУЛИ БЕРИЛАДИМИ?

Assalom-u alaykum aziz , malakali yuristlar. Mening savolim shundan iboratki,men ikkita maktabda 1.09.2018- yildan buyon ishlayman. Asosiyda 15 soat, o'rindoshda 12 soat dars. 1 -iyundan otpustkaga chiqamiz. Menga ikkala maktabdan ham otpustka puli to'lanadimi?  Yana sentabr oyidan onalik ta'tili (dekret) ga chiqaman. Ikkala maktabdan ham dekret puli to'lab beriladimi? Ikkila maktabimning ham hisobchisi bitta. Qay tarzda bo'ladi?O'tgan yili faqat bitta maktabimdan otpustka puli chiqargan shu to'g'rimi? Iltimos tushuntirib bering

 ЖАВОБИ:

❌ Ҳурматли фуқаро ҳақиқатдан ҳам ўриндошлик асосида дарс ўтадиган ходимларга таътил пули берилмайди. 

➡️ Чунки Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади. 

☝️Диққат қилинг! Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. Лекин сизга декрет пули тўланади деб ҳисоблаймиз. 

🔸Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низоми ўриндошлик муносабатларини тартибга солади. 

➡️ Ушбу низомнинг 18-бандида ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

❌ Хулоса қиладиган бўлсак, сизга ўриндошлик асосида ўтган дарсларингиз учун меҳнат таътили пули берилмайди.

✅ Бироқ сиз асосий ва ўриндошликдаги иш жойингиздан ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олишга ҳақлисиз.
@nurota_adliya

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.