Бош вазир қабулхоналарига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ва ваколатли органларда тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги 285-сонли қарори қабул қилинди ва унга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2020 йилдаги 558-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари мудирларига:

Ø Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш ҳуқуқи берилди.

Шу сабабли, тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва ҳал этишда барча корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор ва масъул шахслари амалдаги талаб ва қоидаларга тўлиқ риоя қилишлари лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидан кўчирма.

43-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик —мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Зафар БОБОЕВ, Нурота туманидаги Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини

кўриб чиқиш қабулхонаси мудириТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ БИЛАН ИШЛАШ  ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИ ЯНА КУЧАЙТИРИЛДИ.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.