Аҳолини рўйхатга олиш фақат одамлар сонини аниқлаш учун керакми?

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишни таъминлайди.

Бу жараён фақатгина аҳолини сонини аниқлаш учунгина ўтказилмайди. Балки бу оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш учун ҳам зарур.

Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар учун шарт-шароитларни яхшилаш, шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш ҳам аҳоли сонига қараб белгиланади.

Демак, аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисоби, ҳисоб-китоблар ҳамда прогнозлари амалга оширилади. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар амалга оширилдаи.

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига Нурота тумани доимий аҳоли сони 92,8 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 
0,3 минг кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.

Туман статистика бўлими


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР