Ҳурматли истеъмолчилар!
Аҳолига янада сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида бугун 20 май куни вилоятимиздаги айрим подстанция ва шахобчаларининг электр қурилмаларининг жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабдан Қизилтепа туманининг "Бўстон” маҳаллаласида соат 9:00 дан 17:00 гача, Нурота туманининг "Сойкечар” қишлоғида соат 8:30 дан 18:00 гача электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги 218 — трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари  олиб борилмоқда. Шу сабабдан "Боғишамол" махалласида соат 9:00 дан 17:00 гача электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлиши мумкин. Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.