"САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ" ЛОЙИХАСИ

Савол: Ёлғиз пенсионерлар ер солиғини тўлашдан озод қилинадими?  

Жавоб: Солиқ кодексининг 436-моддаси 1-қисмига кўра, ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. 

Улар пенсия гувоҳномаси ёки Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида ер солиғини тўлашдан озод қилинади.
http://t.me/nurota_adliya

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.