Адлия хабари

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Президенти ва Ҳукумат томонидан муҳим чора-тадирлар кўрилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5969-сон Фармонининг 17-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини 10 фоизга ошириш чораларини кўриш ҳақида Молия ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларига топшириқлар берилган.

Шунингдек, 03.04.2020 йилдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5978-сон Фармоннинг 2-бандида жорий йилнинг март-июн ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатлар талаб қилинмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишинча 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танафуссиз давом эттирилиши, ушбу харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланиши, 3-бандида эса, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиш даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдирилиши белгиланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан коронавирус тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида барча МФЙлар томонидан ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини ошириш ҳамда муддати келганларини узайтириш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиши муҳим ҳисобланади.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5978-сон фармонлари талабларига амал қилиш лозим.

Нурота туман адлия бўлими бошлиғи У.С.Сувонов


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.