ИЛҒОР ҒОЯЛАР РЎЁБИ
Жадал суръатларда ривожланаётган мамлакатимиз иқтисодиёти негизида бутун юртимизни қамраб олган ишлаб чиқаришнинг янги тармоқлари ва соҳага тегишли янги имтиёз ва амалиётларнинг тадбиқ этилиши натижасида ўз фаолиятини йўлга қўяётган янги ва ёш тадбиркорлар сафи кун сайин кўпаймоқда. Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шуғулланувчи ҳар қандай ташаббускор кишига чексиз имконятлар, ҳуқуқий ва сармоявий кўмаклар кўрсатилганини инобатга олган ҳолда юртимиздаги коллеж битирувчиларининг маскур йўналишдаги қўлга киритаётган ютуқлари эътироф этишга лойиқдир.
Жумладан, коллеж ва академик лицей ўқувчиларини иш билан таьминлаш, кичик бизнес ва касаначилликни кенг йўлга қўйиш, коллеж битирувчиларининг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, тадбиркорлик соҳасидаги янги ғояларни кашф этиш ва эътибор қаратиш мақсадида “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар маркази, Ўзбекистон Савдо–саноат палатаси, Марказий банк ҳамда юртимизда фаолият юритаётган банклар ҳамкорлигида ташкил этилган “Менинг бизнес ғоям” кўрик-танлови чин маънода ёшларимизнинг ўз ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлмоқда.
Танловнинг туман босқичи доирасида 32 нафар Нурота ижтимоий-иқтисодиёт коллежи битирувчи ўқувчиларидан 7 нафари вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этишди. 5 нафар ўқувчи 3-7 млн сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи Сертификат билан тақдирланди. Энг қизиғи, коллеж талабалари Исломова Гулжаҳон ва Зокиров Шахзод танловнинг вилоят босқичида ғолиб бўлиб, жорий йил 12-17 май кунлари Тошкент шахридаги “Чимён” оромгоҳида ўтказилган “Менинг бизнес ғоям” кўрик-танловининг Республика босқичида фаол иштирок этишди. Уларнинг фаолликлари жумладан, Зокиров Шаҳзод кўрик-танлов ғолиби сифатида 20 миллион сўмга яқин имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини кўлга киритганида кўринди.
Унинг лойиҳаси жуда оддий лекин катта самарага эга. Жумладан, помидор маҳсулотларини қайта ишлаш шу асосда томат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Чиндан ҳам, туман миқёсида ишлаб чиқаришдаги ушбу бизнес режага талаб юқори. 7 нафар коллеж битирувчиси иш билан таъминланишига эришилади.
Ушбу танлов Шахзоддек ёш ташбиркорга янгидан-янги имкониятларни туҳфа этди. Унинг иқтисод фанларини яхши ўзлаштирганлиги, ўзининг таришқоқлиги, фикр-мулоҳазарини эркин ёритиб беришдаги фаоллиги, бизнес соҳасида етарли билимлари шаклланганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқаришдаги иш жараёнларини мукаммал ўрганиш мақсадида давлат гранти асосида жорий йил август ойида қирқ кунлик Англия давлатида малака ошириш, у ердаги ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик имониятларини ўрганиш имкониятига ягона Ўзбекистонлик ёш тадбиркор сифатида эга бўлган эди.
14-сентябр оқшомида юртимизга қайтган Шахзод Зокиров мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳар аэропотида тантанали кутиб олинди. Ишлаб чиқаришдаги европанинг улкан салоҳаятли давлатларидан ҳисобланган Буюк Британия биснес олами чиндан ҳам ҳар бир тадбиркорнинг орзуси.
Лондондаги “Оксфорт” ҳамда Манчестр шаҳаридаги “West Mestr” университетларида 20 кундан, кунлик 4 соатдан назарий ва амалий таълим олган ҳамюртимиз, бу мамлакатнинг ишлаб чиқаришдаги салоҳаяти, бизнес олами, соҳанинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган компания ва корпорациялар фаолияти билан танишди.
-Очиқиғини айтишим керак, ушбу сафар менинг илк фаолиятимга зарур бўлсада, аммо, юртимни, унинг об-ҳавоси ва одамларини жуда соғиндим. Пойтахт аэропортида кутиб олинганимдан сўнг, дарров Нуротага шошилдим-дейди Шахзод Зокиров сафар таассуротлари билан ўртоқлаша туриб.
-Даставвал, август ойининг иккинчи куни Лондон шаҳридаги “Prinse of Baby” меҳмонхонасида мен шунингдек, россиялик Наталия Евгинина, жанубий кореялик Ли Ёнг Сонг ҳамроҳлигида жойлашдик. Бутун қирқ кун давомида фақатгина биз уч миллат вакиллари нуфузли университетлардаги 4 соатлик назарий дарслардан сўнг, ишлаб чиқариш линиялари, завод-фабрикаларда, дам олиш масканлари ва диққатга сазовор жойларда бўлдик. Хусусан, “Honda”, “Toyota” команияларининг Британиядаги бўлимлари фаолияти билан танишиб чиқдик. 25 августда эса Манчестр шаҳридаги туманлардан бирида замонавий уйлар ишлаб чиқариладиган корхона, “Олтин ручка” номли ручка, қалам, фломастер ишлаб чиқариш қувватига эга компанияларидаги технологик жараёнлар таъминоти, нозик технологик жараёнларни завқ билан кузатдик. Назарий дарсларда тадбиркор имиджи, бизнесмен психологияси, ишлаб чиқаришда ва лойиҳа тузишда юқори натижаларга эришиш йўлларига оид чуқур илмий асосларга эга билимлар билан танишдик. Футбол ватани бўлган юртда нуфузли жамоалар ўртасидаги хусусан, Манчестр сити ва Ливерпул жамоаларининг баҳсларини стадиондан туриб кузатиш менга завқ бағишлади. Менга ҳамроҳлик қилган икки нафар гит ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги елчихонаси вакилларига алоҳида ташаккуримни билдираман. Ўзига хос тарза ташкилий ишларга юқори баҳо бериш мумкин эди.
Жорий йил Нурота ижтимоий-иқтисодиёт коллежида молиячи-иқтисодчи мутахассислигига эга бўлган Шахзод эндиликда банк томонидан бериладиган имтиёзли кредит орқали томат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ниятида. Шунингдек, келажакда Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлигидаги қўшма корхона фаолиятини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.
-Университетдаги дарслар жараёнида тадбиркорлик соҳасидаги икки мамлакат имкониятлари хусусида гап кетганда инглиз мутахассислари биз ёшларга жуда ҳавас қилишди. Маскур давлатда ота-онаси бевосита тадбиркорлик билан шуғулланадиган, маълум сармоявий имкониятлари мавжуд бўлгандагина ёшлар тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишар экан. Боз устига бу соҳа ва турдаги фаолият учун солиқлар миқдори ҳам юқори кўрсаткичдалигидан ёшларнинг бу соҳага қизиқиши сусайган экан. Инглиз мутахассислари юртимиздаги коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга давлат томонидан кўсатилаётган эътибор, коллеж битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланишларини рағбатлантириш ва молиявий кўмак кўрсатиш, солиқ имтиёзларининг жорий этилганлигини юқори баҳолаб, юртимиз тажрибаси билан танишишни мақсад қилишди-дейди фахрланиб Шаҳзод Зокиров.
Мамлакатимиз ёш тадбиркорлари сафида туриб, 19 ёшли ўзбек ўғлонининг европа давлатида бўлиб қайтиши, тажриба орттириши “ёшлар учун имкониятлар юрти” дея тарифланаётган Ўзбекистонда ёшлар манфаатлари, уларнинг порлоқ келажигини қуриш йўлидаги улкан ишлардан деб баҳоласак бўлади. Келажакда катта тадбиркор бўламан, янги корхона, заводлар қураман деб янги орзулар йўлида интилаётган ёшларимиз сафи ҳали кенгайишда давом этади.


Жамшид Бердиев,
Нурота шаҳри.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.