ТОКИОДА ОЛИМПИАДА ҚИШЛОҒИ ШИФОХОНА СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИЛИШИ МУМКИН
Спортчилар учун Токиода қурилаётган Олимпиада қишлоғи вақтинча коронавирусга чалинган беморларга шифохона тарзида берилиши мумкин.
24 та бинодан иборат қишлоқ 11 минг олимпиадачи-спортчи ва 4,4 минг паралимпиадачи ва бошқа ходимларга мўлжалланган. Олимпиада қишлоғи яқин 16 ой мобайнида бўш ётади. Негаки Токио-2020 ўйинлари коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга қолдирилди.
Токио губернатори Юрико Коикэ бу қишлоқ коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш мумкин бўлган вариантлардан бири эканини айтди. Шунингдек, ҳукумат ушбу мақсадда меҳмонхоналарни ҳам сотиб олиши мумкин.
Японияда ҳозиргача 3508 та юқтириш ҳолати аниқланган. Жумладан, 712 нафар одам февраль ойида Япония соҳилларида карантинда ушланган «Diamond Princess» круиз кемасида юқтириган. 84 киши вафот этди, 72 нафари оғир ҳолатда, 1124 киши тузалиб, кетган. Япония ССВ ҳисоб-китобига кўра, коронавирус инфекциясини жами 229,5 минг киши юқтириб олиш эҳтимоли бор.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.