Нурота туман ҳокимлиги, туман маънавият тарғиботчилар гуруҳи аъзолари ташаббуси билан "Эзгулик йўлида бирлашайлик” шиори остида туманимиз коронавирус инфекциясини олдини олиш юзасидан тарғибот акциясига старт берилган эди. Акция давоми сифатида тумандаги 14-Нурфахр сайлов округидан сайланган туман Кенгаш депутати 8-сон "Феруза" МТТ мудираси Бўриева Санобар Тошимовна томонидан "Нурфахр" МФЙ фуқароларига бепул тиббий ниқоблар ва ҳудуддаги болажонларимизни бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун эртак китобчалари тарқатилди.

Шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Акциямиз туман бўйлаб давом этмоқда...

ТУМАН ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН ТИББИЙ НИҚОБЛАР БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ.
ТУМАН ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН ТИББИЙ НИҚОБЛАР БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ.
ТУМАН ДЕПУТАТИ ТОМОНИДАН ТИББИЙ НИҚОБЛАР БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.