Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 24 март кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тадбиркорлардан мурожаатларни фақат:

  • электрон тарзда «business.gov.uz»ягона интерактив портали;

  • Call-center хизмати (қисқа 1100 ёки71-211-0000 телефон рақамлари);

  • Нурота туманидаги Бош вазир қабулхонасининг 79 523-22-85 телефон рақами орқали қабул қилади.

Мурожаатингиз тегишли ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланади ва ҳал этиш чоралари кўрилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.