Нурота туман ҳокими У.Халилов бошчилигида туман прокурори Ф.Норов, туман ИИБ бошлиғи У.Шукуров, туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ш.Халиловлар биргаликда туманда короновирус касаллигини олдини олиш мақсадида юқумли касалликлар бўлимида яратилган шароитларни кўздан кечириб чиқишдан бошладилар. Ушбу бўлимда 10 ўринли хоналар ажратилган, дори-дармон ва жихозлар эҳтиёт чоралари кўрилган.Тарғибот ишлари
Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (СЭО) раҳбари Ш.Шафоев ва бошқа тегишли масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда тумандаги СЭОдаги  захира хлор, махсус кийимлар захираси ва дорилаш воситалари кўздан кечирилди ва яна 1 000 кг Хлор (дезинфекцияловчи восита) захирасини яратиш учун тегишли кўрсатмалар берилди. Тарғибот ишлари
Нурота деҳқон бозоридаги нарх-наволар барқарорлигини ҳам кўздан кечириб, бу борада сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашди. Нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.
Тарғибот ишлари
Нурота туманида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, гигеник-санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида жамоат транспорти ва транспорт объектларида дезинфекция қилиш бўйича зарур чоралар кўриш кераклигини транспорт ҳайдовчиларига такидлаб ўтилди.Тарғибот ишлариТарғибот ишлари
"Тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар"нинг нархини арзон сотиш бўйича тумандаги дорихоналарни кўздан кечиришмоқда..

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.