Нурота туман ҳокимининг 20.02.2020йилдаги "Нурота туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ўтказиш тўғрисида” ги К-72-сонли Қарорига асосан  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг 25 февраль санасида тумандаги 1-сектор бўйича Ғозғон шаҳридаги 19-умумтаълим мактаби биносида Нурота туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман АБКМ ҳамкорлигида иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса хотин-қизлар ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида навбатдаги бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ғозғон шаҳрида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

         Ушбу Меҳнат ярмаркасида мазкур ҳудуддаги мулкчилик шаклидан қатъий назар бўш иш ўрни мавжуд бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 120 та бўш иш ўрни билан иштирок этишди. Шунингдек, ярмаркага Ғозғон шаҳри ҳудудида жойлашган  тўртта маҳаллла фуқаролар йиғинида яшовчи ишсиз, хотин-қизлар, уюшмаган ёшлар, узоқ муддат яшаш манзилидан узоқ муддат четга чиққан ва қайтиб келган мигрантлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифалардан 150 нафар фуқаролар қатнашиб, мавжуд ваканциялар билан танишдилар.

Меҳнат ярмаркаси давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига доир янгиликлар, киритилган ўзгартириш ва  қўшимчалар тўғрисида маълумотлар кенг ёритиб берилди. Жумладан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги
566-сонли "Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида” ги Қарори ярмарка иштирокчилари ва Ғозғон шаҳар ахолиси орасида кенг тарғиб этилиб, тушунтириш берилди, ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Ғозғон шаҳрида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Ўтказилган ярмарка натижаларига кўра янги ташкил этилган "Премер текстил” хусусий корхонасига қарашли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикасига туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартномага асосан эллик нафар ишсиз хотин-қизлар уч ой давомида устоз-шогирд йўналишида тикувчилик касбига қайта ўқитиш учун йўналтирилди. Ушбу хотин-қизлар мазкур ўқув курсини тўлиқ тугатгандан сўнг шу корхонанинг ўзига доимий ишга жойлаштирилиб уларнинг бандлиги таъминланади.

Шунингдек, "Дилшод” фермер хўжалигига ишчи вазифасига беш нафар, 17-сонли"Юлдуз” МТТга бир нафар чет тили йўриқчиси вазифасига, "Мармаробод” МЧЖга икки нафар, ҳайдовчи ва геолог вазифаларига, "Мармар стандарт” МЧЖга бир нафар ишчи, "Премер текстил” хусусий корхонасига икки нафар ўқув устаси вазифасига, туман ХТБга бир нафар ҳайдовчи вазифасига, "Зафар” хусусий корхонасига икки нафар ишчи, "Мармар корка” хусусий корхонасига бир нафар ишчи, "Мармар камёб” МЧЖга бир нафар ишчи, "Амир хондамир” хусусий корхонасига бир нафар ишчи вазифаларига жами ўн етти нафар фуқароларга доимий ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

Беш нафар Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди. Бир нафар фуқарони ижтимоий ҳимояга олиниб, ишсизлик нафақаси тайинланди.

Ўттиз икки нафар фуқароларга Меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқий маслаҳатлар, 12 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга имтиёзли кредит олиш тўғрисида ва бошқа ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.