Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 12 феврал куни Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда кун тартибига кўра Халқ депутатлари Нурота туман Кенгаши туман ҳокими У.Я.Халиловнинг
2020 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди ва муҳокама этилди.Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Шундай сўнг кун масалаларига биноан туман прокурори Ф.М.Норовнинг туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида;Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Б.Шукуровнинг Нурота туман жиноят ва маъмурий судлар томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тўғрисида;Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси З.Ибрагимов ва туман маъмурий суди раиси Ғ.Абдухолиқовларнинг ахборотлари тингланди.

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Ушбу сессияда Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг 2020 йилга мўлжалланган Иш режасини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда Кенгашнинг доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди ҳамда сессиянинг кун тартибидаги масалалари юзасидан Кенгашнинг тегишли қарорлари кабул килинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.