Аввал хабар берганимиздек, "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат ахборот сиёсати шакллантирилади.

Лойиҳанинг бажарилиш муддати 2020 йил 1 март.

Ижро учун масъуллар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар.

Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси ягона ахборот сиёсати концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

• ахборот соҳасидаги миллий манфаатларни белгиловчи ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш механизмларини шакллантириш;

• давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари

• ва ташкилотлари матбуот хизматларининг жамоатчилик

• ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик даражаси ва сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

• бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида ўзбек тилидаги сегментни ривожлантириш ва аҳолининг медиасаводхонлигини ошириш;

• журналистика соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаши, республиканинг глобал ахборот маконига сифатли интеграцияси бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.