Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдан "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қушимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4307-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10-феврал куни Нурота туманидаги 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Нурота туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан улуғ бобокалонларимизнинг бой маънавий меросини янада ўрганиш ва ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш мақсадида  "Маънавиятимизнинг икки буюк сарчашмаси” мавзусида адабий бадиий кеча бўлиб ўтди. Кеча доирасида ойлик давомида ўтказилган  видео челленжлар, ғазалхонлик, баҳру байт кечалари, иншолар ва расмлар танловларида ғолибликни қўлга киритган туманимиздаги 1, 2, 3, 5, 18, 42, 55 умумтаълим мактаблари,  тумандаги 3, 7-сон мактабгача таълим ташкилотлари ва туман тиббиёт бирлашмаси жамоалари ғолиб деб топилиб туман хокимлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Маънавиятимизнинг икки буюк сарчашмаси
Маънавиятимизнинг икки буюк сарчашмаси
Маънавиятимизнинг икки буюк сарчашмаси
Маънавиятимизнинг икки буюк сарчашмаси

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.