Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлан-тириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланиб, тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Жумладан, туман ҳокимлиги ва тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг қўшма қарорига асосан қабулхона ҳузурида фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

Хўш, тадбиркорлар кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан иборат?

Мазкур кенгаш ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади. Тадбиркорлар кенгашининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.

Тадбиркорлар кенгашининг асосий вазифалари кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этиш, Бош вазир қабулхонаси, туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига Тадбиркорлар кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритишдан иборат.

Туманда ташкил этилган Тадбиркорлар кенгаши бугунги кунда унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва 9 нафар аъзолари таркибида фаолият кўрсатиб келмоқда. Тадбиркорлар кенгаши аъзоларининг сони чекланмаган.

Тадбиркорлар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминлаш борасида тумандаги ҳар қандай тегишли корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари бефарқ бўлмасликлари лозим. Чунки, кенгаш томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг йўлига тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган.  

Desktop.rar [45.16 Kb] (юклаб олинган: 1)

Нурота туманидаги Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини

кўриб чиқиш қабулхонаси мудири З.Бобоев

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.