Бобонов бугунги иштирокини ғалаба билан бошлаб берди

Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари бошланди.

Ҳозиргина Paris Grand Slam 2020 мусобақасининг -90 кг вазн тоифасидаги баҳсларида иштирок этаётган дзюдочимиз Давлат Бобонов илк учрашувини якунлади.

Бобонов Сейшел ороллари вакили Нантенаина Финессега қарши баҳс олиб борди ва рақибини иппон баҳоси эвазига мағлуб этди. Давлатнинг иккинчи босқичдаги рақиби бироздан сўнг аниқланади.

Бобонов бугунги иштирокини ғалаба билан бошлаб берди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.