9-февраль Мир Алишер Навоий таваллуд топганлигининг 579 йиллиги муносабати билан Нурота туманида ушбу санага бағишлаган тадбир туман маданий ҳаётида кейинги йиллардаги муҳим воқеага айланди. Сабаби туман марказида ўзбек адабий тилининг асосчиси, улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ҳайкали қад рослаган "А.Навоий” номидаги миллий боғ барпо этилиб бугун аҳолига топширилди. Мир Алишер Навоий таваллуд топганлигининг 579 йиллиги
Тадбирда туман ҳокими У.Халилов, меҳнат фахрийси Н.Атоев, навоийшунос Б.Халимовлар сўзга чиқиб йиғилганларни табриклаб, буюк алломанинг тилимиз равнақига қўшган улкан ҳиссаси, ёшларни озод руҳли, эркин фикрли, адолатли, холис, сабр қаноатли қилиб камолга етказишдек табаррук вазифани Навоий асарлари ҳам ўзбекона сўзнинг кучи, қуввати, таровати ва сеҳру латофати билан бажариши миннатдорлик билан ёдга олинди.
Тадбир иштирокчилари Мир Алишер Навоий ҳайкали пойига гулдасталар қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар. Тадбирда ҳудуддаги давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этишди.
Мир Алишер Навоий таваллуд топганлигининг 579 йиллиги
Мир Алишер Навоий таваллуд топганлигининг 579 йиллиги

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.