Нурота туманидаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида  2020 йил 6 январь кунги вилоят суди раисларининг "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича Навоий вилоят судлари раислари ва ўринбосарларининг сайёр қабул қилиш бўйича тадбирлар”тўғрисидаги режасига асосан фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субьектлари вакиллари иштирокида сайёр қабул ва давра суҳбати ташкил этилди.

Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси А.Рўзиқулов, Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси Н.Файзиев, Навоий вилоят иқтисодий суди раиси Т.Абдраманов, Навоий вилоят маъмурий суди судьяси У.Исмаилов, жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З.Ибрагимов, Нурота туман маъмурий суди раиси Ғ.Абдухолиқов, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Ҳамраев, Нурота туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Асатовлар иштирок этиб,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Парламентига мурожаатномаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли Фармони юзасидан тушунтириш беришди.

Сайёр учрашув

Сайёр қабулда 20 дан ортиқ фуқаролар вилоят судлари раисларидан ўзларининг суд ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат ва муаммолари тўғрисида тегишли тушунтиришлар олишди.Сайёр учрашув
Сайёр учрашув


 Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди  архив мудири  Муҳсин Эгамов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.