Вилоят прокуратураси ташшаббуси билан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва мутассадди ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги 4-умумтаълим мактабида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Учрашувда тумандаги 2- сектор ҳудудидаги муаммоли ёшлар ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
19 мартдаги 02/1011-сонли видеоселектр йиғилишида белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида кўргазмали чиқишлар ва турли тадбирлар намойиш этилди. Шу жумладан ушбу тадбир давомида 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш мақсадида спортнинг Мини-футбол, Шахмат, Волейбол, Стол теннис турлари бўйича 2-сектор ҳудудидаги ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этилди.

Ёшлик сузиш ҳавзасида сузиш спорт туридан шуғулланувчилар ўртасида маҳорат сабоқлари ўтказилди. Спорт мусобақаларига жами 100 дан зиёд ёшлар жалб қилин. Мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва ҳомийлар томонидан ажратилган совринлар ва спорт жиҳозлари билан тақдирланишдилар.

 

"Прокурор ва ёшлар" учрашуви"Прокурор ва ёшлар" учрашуви"Прокурор ва ёшлар" учрашуви"Прокурор ва ёшлар" учрашуви"Прокурор ва ёшлар" учрашуви"Прокурор ва ёшлар" учрашуви"Прокурор ва ёшлар" учрашуви
"Прокурор ва ёшлар" учрашуви
"Прокурор ва ёшлар" учрашуви
"Прокурор ва ёшлар" учрашуви

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.